UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 ноя 11:22
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўсмирларимиз муваффақиятли одимлашмоқда

Теглар :  Шахмат
2018 йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Саидали Йўлдошев мураббийлиги остида ёш шахматчиларимиз Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапаровалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Венгрия термасини 4-0 ҳисобида мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада Ференц Комбочни (2290) таслим қилган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада Эндре Счикини (2282) мағлуб эта олди. Жавоҳир Синдоров (2513) учинчи доскада Марсель Борхи (2201) устидан зафар қучди. Ситора Сапарова (1848) тўртинчи доскада рейтинг бўйича ўзидан анча кучли рақиби Агостон Юхасни (2139) мағлубиятга учратди.

Иккинчи турда эса шахматчиларимиз Польша термасини 3-1 ҳисобида таслим этишди. Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада қора доналарда Якуб Косаковскини (2413) таслим этди. Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада оқ доналарда Косма Пасан-Милехни (2334) ортда қолдирди. Шамсиддин Воҳидов (2456) учинчи доскада ўзининг илк партиясида ғалаба қозонди. У Миеско Мис (2307) устидан зафар қучди. Ситора Сапарова (1848) тўртинчи доскада оқ доналарда Мария Маличкага (2013) имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи раундда Молдова терма жамоасини 3,5-0,5 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Тўртинчи турда вакилларимиз америкалик рақибларига 1,5 - 2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдилар.

Энди ҳамюртларимиз бешинчи тур ўйинларини Россия терма жамоасига қарши ўтказадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг