UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0 08:03Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди 0 07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0

04 сен 13:22
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

“Бухоро” футбол клуби Шаҳрам Ғиёсовни табриклайди!

Хабарингиз бор, яқинда Германия давлатида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Рио Олимпиадаси совриндори ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида финал жангини ўтказди.
Спортчимизга ҳал қилувчи жангда кубалик Рониэль Иглесиас рақиблик қилди. Шаҳрам жангни кўтаринки рухда ўтказди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Шаҳрамнинг ушбу ютуғи шубҳасиз мамлакатимиз довруғини яна бир бор бутун дунёга таратди. Жаҳон чемпионатида нафақат Ғиёсовни балки бошқа боксчиларимизнинг ҳам ижобий иштироки, халқаро майдонларда муносиб қатнаша оладиган иқтидорли спортчилар авлоди вояга етаётганини бутун дунёга кўрсатиб қўйди.

Ўзбекистон ва Бухорони ўғлони бўлмиш Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган олтин медали барча ҳамюртларимиз қатори, “Бухоро” футбол клуби аъзоларини ҳам беҳад қувонтирди. Очиғини айтганда, Шаҳрамнинг ҳар бир ўтказган жангги жамоамиз аъзоларининг диққат марказида бўлди. Шукурки, Ғиёсов финалгача етиб борди ва унда тажрибали рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу муносабат билан “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда минглаб бухоролик футбол ишқибозлар номидан Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган улкан соврини билан самимий муборакбод этиб қоламиз! Унинг келгуси фаолиятида янада омад ва зафарлар ёр бўлишини Яратгандан тилаб қоламиз!

Шаҳрам Олтин медалинг муборак бўлсин! Биз Сен билан доимо фахрланамиз!



“Бухоро” футбол клуби маъмурияти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг