UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0

31 дек 15:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бухорода йилнинг энг яхшилари аниқланди

Теглар :  Бухоро
Бухоро вилоятида спорт соҳасида ортда қолаётган 2021 йил якунларига бағишланган тадбир ташкил этди.

Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳам иштирок этди. Эътиборлиси йил якунларига кўра, Бухорода бокс оиласи вакиллари ҳам ўз вилоятларида бир қатор номинацияларда ғолиб бўлишди.

Унга кўра, жаҳон чемпионати финалчиси Абдумалик Халаков йилнинг энг яхши спортчиси, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолибаси Сабина Бобоқулова йилнинг энг яхши аёл спортчиси, Хамза Авезов йилнинг энг яхши мураббийи, Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилояти бўлими (Равшан Ходжаев) эса йилнинг энг яхши спорт федерацияси сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, бокс спорт турини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун - Бухоро вилоят прокурори, Бухоро бокс федерацияси раиси Махмуд Истамов махсус соврин билан тақдирланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг