UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0 08:54Арман Царукян Ислам Махачевнинг рекордини янгиламоқчи 0 08:23Месси шарафига Аргентинадаги кейинги турнинг барча ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади 0 07:58UFC Дэн Хукерга фаолиятидаги энг катта гонорарни тўлайди 0 07:32Шевченко жароҳат олди, UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилади 0 07:01US Open 2026. Камилла Раҳимова 1/16 финалда. Эндиги рақиба дунёнинг 1-ракеткаси! 0 19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0

09 июн 14:17
Янгиликлар

Футбол

"Бухоро"га "Рубин"нинг собиқ спорт директори бош мураббий бўлади

Бахтиёр Ашурматов "Бухоро"ни тарк этганидан сўнг клуб раҳбарияти бир неча мураббийлар билан музокаралар олиб борди.

Музокаралар давомида собиқ футболчи, Россиянинг "Локомотив", "Спартак", Туркия, Австрия ва Ўзбекистон клубларида тўп тепган, Бухоро мухлисларига ҳам таниш бўлган мураббий Муҳсин Муҳаммадиев бош мураббий сифатида танланди.

Муҳсин Муслимович 2003-2008-йиллар мобайнида Россиянинг Подолск шаҳрининг "Витязь" футбол клуби мураббийлар штабида фаолият олиб борган ва бош мураббий сифатида ушбу клуб билан 2007 йили иккинчи дивизион ғолиби ва ПФЛ кубоги соҳиби бўлган. Сўнгра Қозон шаҳрининг "Рубин" жамоасида тўрт йил спорт директори лавозимида фаолият олиб борган (2008-2009-йиллар "Рубин" жамоаси Россия чемпионати ғолиби). 2013 йил Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ҳамда 2016-2017-йиллар давомида "Истиқлол" жамоаси билан Тожикистон чемпиони бўлган.

Бугун мураббий Бухорога етиб келиши ҳамда "Бухоро" билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.

"Бухоро" матбуот хизмати 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг