UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 июл 11:03
Янгиликлар

Шахмат

Буюк Британияда муваффақиятга эришган шахматчимиз тантанали кутиб олинди

Теглар :  Шахмат
Хабар бериб ўтганимиздек, Буюк Британияда шахмат бўйича заиф эшитувчилар ўртасида шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақа доирасида Очиқ чемпионат ҳам ташкил қилинди ва унда ҳамюртимиз Сирожиддин Зайниддинов 30 нафар шахматчи ичида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Бугун эрта тонгда юртдошимиз Франкфурт орқали пойтахтимизга етиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари, шахматчимизнинг яқинлари, бир қатор кўнгиллилар ва ОАВ ходимлари тантанали тарзда кутиб олишди.

Маълумот учун, Сирожиддин бунгача ўсмирлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек Осиё чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шахматчимизга икки хонали уй совға қилганди. Сирожиддин эса давлатимиз раҳбарининг бундай юксак эътиборига муносиб тарзда жавоб қайтара олди десак муболаға бўлмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг