UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 апр 18:12
Янгиликлар

Шахмат

Чирчиқ шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари ўртасида шахмат спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди

14-16 апрель кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг "Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти" ва "Спорт менежменти ва иқтисодиёт" кафедралари ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячи ходимлари ва тарбияланувчилари ўртасида шахмат спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Уч кун давом этган мусобақаларда Чирчиқ шаҳридаги 30 та мактабгача таълим муассасаларидан 150 нафарга яқин тарбиячи ходимлар ва тарбияланувчилар иштирок этди. Шундан, саралаш босқичида 60 нафар, финал баҳсларида 12 нафар тарбиячи ва тарбияланувчилар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада университетнинг "Спорт менежменти ва иқтисодиёт" кафедраси ўқитувчиси, FIDE  устаси, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори Элбек Жуманов ҳакамлик қилди. Университетнинг катта ўқитувчиси З.Юсупов ва ўқитувчи А.Рашидовлар ёрдамчи ҳакам сифатида қатнашди.

Мазкур мусобақани университетнинг мустақил тадқиқотчиси Фарход Муродов ташкиллаштиришда фаол иштирок этди.

Тарбияланувчилар ўртасида мусобақа натижаси: 

1 - ўрин Й.Абдукаримов;

2 - ўрин М.Миразимов;

3 - ўрин С.Канибеков.


Тарбиячилар ўртасида мусобақа натижаси:

1 – ўрин З.Анорбоева;

2- ўрин Б.Хайдарова;

3 – ўрин О.Мўминова.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг