UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0

24 май 16:37
Янгиликлар

Кураш

Чироқчида Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида миллий белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасига мувофиқ ўтказилаётган мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 300 нафарга яқин  сара полвонлар иштирок этмоқда. 

Чироқчидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби мезбонлик қилаётган мусобақа регламентига кўра эркаклар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида 11, аёллар эса эркин йўналишнинг 7 та вазн тоифасида кураш тушишмоқда.

Бугун дастлаб, чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.   Спортчилар, ҳакамлар ва мураббийлар, мухлислар, ОАВ вакиллари, кенг жамоатчилик йиғилган ушбу маросимда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари Эркин Бобоқулов, Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, халқаро белбоғли кураш федерацияси (Борьба на поясах) спорт директори, россиялик Венер Гайнулин, вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жуманов ва бошқалар бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга бўлган юксак эътибор боис, спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётгани хусусида таъкидлаб ўтишди ва барча спортчиларга беллашувда омад ёр бўлишини тилашди.  

Шундан сўнг таниқли ва хушовоз хонанда Сарвар Абдуллаев томонидан куйланган дилтортар қўшиқлар очилиш маросимига янаям ўзгача кўтарингкилик бағишлади. Тадбир якунига етгач, полвонларнинг беллашувларига старт берилди. Мусобақалар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг