UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Нассурдин ҳақида энди гапира бошлашди. Барчаси мен сабабли" - Кайо Борральо 0 17:39Конор Макгрегор: "Мен Ирландияда ўз ҳисобимдан юзлаб уйлар қурганман" 0 17:17Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди 0 16:53Майк Тайсон Кроуфорд - Альварес жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0 16:28Таэквондо бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун турнир бошланди 0 16:05"Металл бўлагига ўхшайди" - Дана Уайт Имавовнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди 0 15:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири 0 15:20Қозоғистон яна бир ўзбекистонлик боксчини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 14:58"Борральо Имавовни мағлуб этади" - UFC собиқ чемпиони 0 14:35"Муаммо йўқ". Енгилмас кубалик боксчи Бетербиев - Бивол жанги ғолибига қарши рингга чиқишга тайёр 0 14:11Бироздан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди 0 13:50Жон Жонсга қўйилган айблов бўйича ҳукм ўқилди 0 13:29Чақириққача харбий тайёргарлик бўйича муносиб кадрлар тайёрланмоқда 0 13:08Арман Царукян UFC'даги кейинги жангини ҳамюртимиз билан бир кардда ўтказиши мумкин, рақиб ҳам деярли аниқ 0 12:47Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли 0

26 ноя 14:07
Янгиликлар

Теннис

Davis Cup. Алькаразда коронавирус аниқланди. Энди у терма жамоасига ёрдам беролмайди

Испаниялик теннисчи Карлос Алькаразда коронавирус аниқланди ва шу сабабдан у энди "Дэвис Кубоги" финалида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Алькаразнинг бугун Эквадорга қарши "А" гуруҳида ўйнаши кутилганди. Шу тариқа, Пабло Каррена-Буста ва Алберто Рамос Испания терма жамоаси сафида гуруҳ босқичининг яккалик баҳсида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоасининг рақиблари Россия ва Эквадор терма жамоалари ҳисобланади. Карлос Алькараз Рафаэль Надалнинг издоши ҳамда "Дэвис Кубоги" финалида Испаниянинг энг номдор теннисчиси сифатида эътироф этилган эди.

"Дэвис Кубоги"да илк бор иштирок этмоқчи бўлган 18 ёшли Алькараз ижтимоий тармоқларда бу каби муҳим ва алоҳида турнирни ўтказиб юборганидан афсусда эканлигини айтди.

"Мадридда, ўз ватанимда, мухлисларимиз кўз олдида ўйнашимдан жуда ҳаяжонда эдим", - деди у. - Аммо баъзида барчаси биз хоҳлагандек бўлмайди ва сиз буни енгиб ўтишингиз керак. Бу жуда оғир зарба, лекин мен ўзимга келишим, кучлироқ бўлишим зарур", - деди Алькараз.

Аввалроқ, Халқаро теннис федерацияси Испания терма жамоаси аъзоси коронавирусга чалингани ва изоляцияга олингани ҳақида маълум қилган эди. Бироқ теннисчининг исми ошкор этилмаганди. Испания жамоасининг қолган аъзолари янги ПЦР тестини топширишади.

АТР рейтингида 32-ўринни эгаллаб турган Алькаразнинг ўрнини жаҳоннинг 60-ракеткаси Педро Мартинес эгаллайди. 

Испания терма жамоасининг таркиби қуйидагича: Пабло Каррено Буста, Алберто Рамос-Винолас, Феличиано Лопес, Марсель Гранолльерс. Жамоа сардори - Серхи Бругуэра.

Испания жароҳати туфайли аллақачон Надалсиз қолган эди. Бу ҳафта бошида эса жароҳати туфайли жаҳоннинг 19-ракеткаси Роберто Баутиста Агутни йўқотди.

Маълумот учун, Мадрид, Инсбрук ва Турин шаҳарларида ўтказилаётган "Дэвис Кубоги" турнирининг амалдаги ғолиб Испания терма жамоаси ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг