16 апр 16:17
Янгиликлар
Деонтей Уайлдер: Пулнинг ортидан қувадиган инсон эмасман
"Мен Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа билан жанг қилмасам афсусланмайман. Баъзи бир боксчиларга ўхшаб айтилган ишни қилмайман. Мен ўзимга тўғри деб билган ишларни бажаришга одатланганман. Ўз истагимни айтаман, улар эса бажаришади. Бу менинг бошқа боксчилардан фарқим. Тез орада мен энг кўп пул топадиган боксчига айланаман. Гапим ёлғон бўлиб кўриниши мумкин, лекин тез орада бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз.
DAZN менга нотўғри шартнома таклиф қилди. Мен келажагим тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмасам, ҳеч қачон шартнома имзоламайман. Мен пулнинг ортидан қувадиган инсон эмасман. Улар бир дунё пул бериб, мени эргашиб кетади деб ўйлашди. Аммо, улар қаттиқ адашишди", - деди Уайлдер.
Эслатиб ўтамиз, DAZN Уайлдерга 100 миллион долларлик шартнома таклиф қилган эди.
Фикрлар