07 апр 18:00
Янгиликлар
Теннис
Дэвис Кубоги. Ҳиндистонга қарши илк ўйин бўлиб ўтди
Дэвис Кубоги турнирининг Ҳиндистон - Ўзбекистон терма жамоалари тўқнашуви доирасидаги илк ўйин ниҳоясига етди.
Дастлабки баҳсда терма жамоамиз шарафини Темур Исмоилов ҳимоя қилди. Унга ушбу тўқнашувда мезбонлар вакили Рамкумар Раманатхан рақиблик қилди. 3 соат 14 дақиқа давом этган баҳсда мезбонлар вакили 6:2, 5:7, 6:2, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
Ҳиндистон - Ўзбекистон 1:0
Рамкумар Раманатхан - Темур Исмоилов 3:1 (6:2, 5:7, 6:2, 7:5)
Эндиликда бизни бироздан сўнг бошланадиган Пражнеш Гуннешваран - Санжар Файзиев баҳси кутиб турибди. Умид қиламизки, Санжар ушбу учрашувда мувозанатни тиклай олади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар