04 фев 09:10
Янгиликлар
Теннис

Дэвис Кубоги. Ж.Корея - Ўзбекистон - 1:1. Бугун жуфтликлар баҳси
Кимчхон шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё/Океания минтақаси 1-гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда.
Айни дақиқаларда жуфтлик учрашуви ўтказиляпти. Кечаги яккалик баҳсларидан сўнг ҳисоб 1:1 кўринишда бўлиб турибди. Мезбонлар вакили Хён Чон ҳамюртимиз Санжар Файзиевни беш сет натижасига кўра мағлуб этган бўлса, Денис Истомин Дак Хи Лини тўрт сетда енгди.
Ҳозиргина жуфтликлар
ўртасидаги учрашув бошланди. Унда Хён Чон Юн ва Кю Лим тандеми Денис Истомин ва
Санжар Файзиевга қарши кортга чиқди. Эртага эса яна иккита яккалик баҳси бўлиб
ўтади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар