03 фев 08:19
Янгиликлар
Теннис

Дэвис Кубоги. Ж.Корея - Ўзбекистон учрашуви бошланди
Бугун Кимчхон шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё/Океания минтақаси 1-гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.
Бугун иккита яккалик баҳси ўтказилиши режалаштирилган. Айни дақиқаларда Хён Чон ва Санжар Файзиев ўртасидаги илк учрашув бўлиб ўтяпти. Биринчи сетда Чон 6:4 ҳисобида ғалабага эришди.
Таққослаш учун, Хён Чон дунё рейтингида 73, Файзиев эса 367-ўринни эгаллаб турибди. Айна мана шу баҳс якунланганидан сўнг кортга Денис Истомин ва Дак Хи Ли таклиф этилади.
Эртага жуфтликлар ўртасидаги учрашув ўтказилса, 5 февраль куни яна яккалик баҳслари бўлиб ўтади.
Шунингдек, бугун ушбу минтақанинг яна иккита баҳси ўтказиляпти. Унда Хитой Тайпейи - Хитой, Ҳиндистон - Янги Зеландия терма жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритишяпти.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар