18 фев 14:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/28863_220.jpg)
Девон Александр - Виктор Ортис жангида дуранг қайд этилди
Бугун АҚШда навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилди.
Оқшомнинг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпионлари Девон Александр ва Виктор Ортис ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган жанг дуранг натижа билан якунланди.
Ҳакамларнинг икки нафари 114-114 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Учинчи ҳакам 115-113 ҳисобида ғалабани Ортисга берди. Натижада жанг дуранг натижа билан хотима топди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар