15 фев 10:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Диллиан Уайтнинг апрель ойидаги жанги ўтказилмайди
Супероғир вазн тоифасидаги британиялик боксчи ўзининг навбатдаги жангини белгиланган вақтдан кейинроқ вақтинчалик WBC чемпионлик камари учун ўтказади.
Бу маълумотни британиялик промоутер Эдди Хирн ҳам тасдиқлади. Режа бўйича Уайт 13 апрель куни учта асосий йўналиши чемпиони Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилиши керак эди.
Лекин кейинчалик Жошуа ўзига бошқа рақиб топди. Кейин Уайтнинг 20 апрель куни жанг ўтказиши белгиланди. Аммо, сўнгги маълумотда айтилишча, Диллиан иштирокидаги жанг ёз ойида бўлиб ўтади. Унинг рақиби Доминик Бризил бўлади.
Ҳавола :
Фикрлар