01 мар 12:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Донни Ниетес WBO камаридан воз кечди
Тўртта вазнда жаҳон чемпиони Донни Ниетес биринчи енгил вазн тоифасидаги WBO чемпионлик камаридан воз кечди.
Ниетес камарини расмий даъвогар Астон Паликтедан ҳимоя қилиши керак эди.
"Мен бу ҳақда узоқ ўйладим. Бир қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Ҳозир 37 ёшман ва табиийки, бу ёшда ҳар бир жанг мен учун муҳим ҳисобланади. Битта катта жангда рингга чиқишни ва ундан кейин боксдан кетиш ҳақида ўйлаяпман", - дейилади Ниетеснинг WBO президенти Франсиско Валькарселга йўллаган мактубида.
Энди Астон Паликте катта эҳтимол билан вакант бўлиб қолган чемпионлик камари учун WBO рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган япониялик Казуто Иокага қарши рингга чиқади.
Ҳавола :
Фикрлар