UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

29 дек 08:16
Янгиликлар

Шахмат

Дубов - рапидда жаҳон чемпиони, шахматчиларимиз ТОП-50га кира олишмади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда уч нафар истеъдодли ёш шахматчиларимиз ҳам иштирок этишди. Умумий мукофот жамғармаси 1 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида кеча бир нечта тур учрашувлари ўтказилиб, мусобақага якун ясалди. 

Ҳамюртларимиздан энг яхши натижага амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган халқаро мастер Шамсиддин Воҳидов эришди. Ёш шахматчимиз 15 имкониятдан 8,5 очко жамғариб, 53-58 ўринларни банд этди. У жаҳон чемпионатида рейтингда ўзидан юқорида турган халқаро гроссмейстерларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шамсиддинов сўнгги 15-партияда россиялик Михаил Демидовни мағлуб этди. 

Ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов 15 имкониятдан 8 очко жамғарди. У қўшимча коэфицентларга кўра 69-83 поғоналар орасида жойлашди. Жаҳоннинг энг ёш тўртинчи халқаро гроссмейстери бўлиб турган Нодирбек сўнгги турда қора доналарда ўйнашига қарамай, испаниялик машҳур халқаро гроссмейстер Франциско Вальехо билан муросага келди. 

Яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев эса 7,5 очко билан 93-96 поғоналар орасидан жой олди. Ёқуббоев сўнгги 15-партияда арманистонлик халқаро гроссмейстер Арам Хакобян билан дурангга имзо чекди. 

Рапид бўйича жаҳон чемпионати кутилмаган натижа билан якунланди. Якунда 15 имкониятдан 11 очко жамғарган россиялик гроссмейстер Данил Дубов жаҳон чемпионига айланди. У сўнгги турда озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров билан дуранг ўйнади. Оқ доналарда ҳаракат қилган Мамадияров ғалаба қозонганида, айнан у жаҳон чемпиони бўлар эди. 

Чемпиондан ярим очко кам жамғарган Шахрияр қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллади. Америкалик Хикару Накамура эса кучли учликка якун ясади. Владислав Артемьев (Россия) ва Магнус Карлсен (Норвегия) ҳам кучли учликдаги гроссмейстерлар сингари 10,5тадан очко тўплашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг