UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Бухорода чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 17:16"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди + ФОТО 0 16:55Махачевнинг мураббийи: "Ислам Маддаленани "стойка"даям "уриб" қўяди 0 16:34Рим WTA 1000. Элина Свитолинанинг юриши давом этмоқда 0 16:13Боксчиларимизнинг World Boxing турниридаги бугунги иштироки ғалаба билан бошланди 0 15:52МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас 0 15:31Пэдди Пимблетт қачон октагонга қайтишини айтди 0 15:10Спорт вазири Олимпия шаҳарчасидаги қурлиш ишларини кўздан кечирди 0 14:49Александр Усик: "Агар Фьюри қайтса, мен жангга тайёрман!" 0 14:28"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди 0 14:07Перейра Анкалаевга қарши реваншдан бош тортди 0 13:46Маддалена Царукянни P4P UFC рейтингидан чиқариб юборди 0 13:25Дунёнинг биринчи ракеткаси Рим "Мастерс" 1/8 финалида 0 13:04U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади? 0 12:43Бу йилги комплекс мусобақаларга тайёргарлик муҳокама қилинди 0

12 янв 18:59
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер Туркманистонга қарши ўйин олдидан қандай фикрда?

Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер қатнашди.

Матбуот анжуманида бош мураббийга Анзур Исмоилов ҳамроҳлик қилди. 

“Оғир ўтган илк ўйиндан сўнг иккинчи ўйинни ўтказамиз. Бизни жуда қийин баҳс кутиб турибди. Туркманистон Японияга қарши муносиб ўйнади. Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз”, - дейди Эктор Купер.

“Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутмоқда. Рақибни ўрганиб чиқдик. Биринчи қадам ташланди, энди иккинчи баҳсда ютиб яна 3 очко олишимиз керак”, - дейди Анзур Исмоилов.

- Уммонни мағлуб этдик, аммо ўйин борасида кўплаб саволлар туғилди. Илк учрашувдан кейин қандай хулосалар чиқардингиз?
- Ўйин сифати ҳар бир одам учун турлича бўлади. Асосийси 3 очко олиш. Уммон Форс Кўрфази кубоги соҳиби бўлганди. Ғалабадан хурсандмиз. Бизда муаммолар борлигини тушуниб турибмиз. Биринчи навбатда натижа туради. Биз чиройли ўйнашимиз мумкин, аммо бу ижобий натижани кафолатламайди.

- Илк турда Туркманистон Осиё етакчиларидан бирига қарши яхши ўйнади. Бу сиз учун сюрприз бўлдими?
- Албатта бу ўйинни кўрдик. Тўғри Туркманистон яхши ўйин намойиш этди. Рақиб жуда тартибли жамоа экан. Биз кўпроқ Японияни ўргандик, чунки бу жамоа ғалаба қозонди. Сабаби доим ғалаба қозонган жамоа таҳлил қилиш қийин. Яна қайтараман, Уммон билан жуда оғир ўйин ўтказдик. Бизда бошқача, Туркманистонда бошқача тактика бор. Эртага кимнинг тактикаси самарали эканлигини кўрамиз.



- Эртага Кримец майдонга тушмайди. Марказий ҳимояда унинг ўрнида ким ўйнайди?
- Унинг ўрнини ким тўлдиришини 100 фоиз аниқликда айта олмайман. Бизда бу жойда яна икки нафар футболчи бор.

- Туркманистон билан ҳимоявий ўйин намойиш этамизми?
- Туркманистон терма жамоаси ҳимоясида ўзига яраша муаммолар бор. Биз эртага ана шу муаммолардан фойдаланиб ҳужум ташкил қилишга ва рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринамиз.

- Осиё Кубогининг чорак финалидан VARдан фойдаланилади. Фикрингиз қандай?
- Мен буни муҳокама қилмайман. Кўпроқ ўз жамоам билан машғулман. Албатта технология бўлса ва ҳакамларга баҳсли вазиятларда ёрдам берса бу яхши.



- Мураббий сифатида сизни ҳурмат қиламан, яхши натижа кўрсатишингизни истайман. Аммо мухлислар сизни жуда ҳам кескин танқид қилишмоқда. Кўпчилик сизнинг ўйинингиз футбол эмас балки антифутбол эканини айтмоқда. Бунга муносабатингиз қандай? 

- Албатта ўйинимиз идеал эмас. Футбол тезкорлик билан ўзгариб бормоқда. Вазифамиз 3 очко олиш. Мухлислар бундан яхшироқ ўйин кўришни исташини биламиз. Чиройлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз албатта.

- Сиз ўтган Осиё Кубокларида ўйнаган тажрибали футболчи сифатида ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
Анзур Исмоилов: 
- Учта Осиё Кубогида ўйнадим. Ҳозирги таркибда ёшлар кўп. Ўтган йил U-23 Осиё чемпионатида чемпион бўлиб келишганди. Ҳозир бизнинг футболда ўсиш бор.


Нарзулла Сайдуллаев 

Фото: Толибжон Қосимов

Дубайдан маҳсус

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг