25 мар 08:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Элнур Абдураимов: "Мэйвезер ва Пакьяо каби жаҳон чемпиони бўлмоқчиман"
Боксчимиз Элнур Абдураимов Дмитрий Хасиевга қарши жангдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу менинг профессионал рингдаги тўртинчи жангим ва тўртинчи ғалабамдир. 2018 йилнинг ноябрь ойида бразилиялик тажрибали рақибимни нокаутга учратгандим. Бу сафар ҳам мен жиддий, кучли рақибга тўқнаш келдим. Шунга қарамай, мен ўзимга бўлган ишончни йўқотмадим ва ўз ишимни бажардим. Хасиевнинг ҳимоясида ишончсизликни сездим ва жигарига қарата нокаут қилувчи кучли зарба тайёрлай бошладим. Шуни айтишни истардимки, ўз олдимга Флойд Мэйвезер, Мэнни Пакьяо каби жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилганман", - деди Элнур Абдураимов.

Ҳавола :
Манба : RCCBoxing
Ўхшаш янгиликлар
09:52
Осиё чемпионати: Аёллар ўртасидаги энг яхши натижа Ҳиндистон ва Қозоғистонда, боксчиларимиз нечанчи? 0
Фикрлар