24 май 09:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Энтони Жошуа: “Кличко реванш ҳақида ўйламай, юқори кайфиятда боксдан кетгани яхши”
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Super) ҳамда IBF йўналишлари чемпиони украиналик 41 ёшли Владимир Кличкога ўз маслаҳатини берди.
“Ҳа, Кличко менга мағлуб бўлди, лекин у барибир ғолиб сифатида рингни тарк этди. Владимир реванш жангида ижобий натижага умид қиляпти. Аммо, мен унга фаолиятини юқори кайфиятда якунлашини маслаҳат бераман. Бунинг учун у реванш ҳақидаги фикрини ўзгартириши керак”, — деди Жошуа.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни Лондон шаҳридаги муҳташам “Уэмбли” стадионида 90 минг мухлис кўз ўнгида ўтган жангда Жошуа Кличкони техник нокаут эвазига мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар