UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

13 ноя 14:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуа: “Уайлдердан фарқли равишда Кличко ҳақиқий профессионал”

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа WBC версиясида жаҳон чемпиони америкалик Деонтей Уайлдерни танқид остига олди.

Уайлдер ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Жошуа манзилига ҳар хил гапларни йўллаганди. Британиялик чемпион бу фикрларга ўз муносабатини чиройли тарзда билдирди.

“Кличкога қарши кечган жангим олдидан Владимир ижтимоий тармоқларда мен билан жанг қилишга тайёрмисан, қабилидаги битта ҳам сўз ёзмаганди. Биз ёпиқ эшиклар ортида шартнома имзоладик ва шундай сўнг кенг оммага буни расман эълон қилдик.

Профессионаллар худди шундай ишлаши керак. Владимир ҳақиқий профессионал! Мен Кличко каби боксчиларни ҳурмат қиламан. Уайлдер эса дунёни бошига кўтармоқда. Ўз томонимдан шуни аниқ айта оламанки, 2018 йилда мен Деонтейга қарши жанг қилишга тайёрман”, – деди Жошуа Gulf News нашрига берган интервьюсида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг