UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

10 июн 10:30
Янгиликлар

Футбол

Эрон - Ўзбекистон. Теҳронга қайси футболчилар олиб кетилди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси билан тўқнаш келади.

Сафарга борадиган 23 нафар футболчи билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия);

Ҳужумчилар:  Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).


Эронга қарши учрашув 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
10 июн 12:06:44
СПОРТ
Яшанг отангизга рахмат хабар учун!!! Уйин утмай туриб ким тушиши, кандай уйин булиши, натижаси ва Бабаянни кейинги такдири тугрисида Даврон Кабуловдан чукур тахлилий фикрини олинг, унинг футбол буйича билиганларини биздаги футбол професори хам билмаса керак. Сабаби 2010-йилда ЖАРда утган ЖЧ бошланмай туриб Испания ва Голландияни финалга чикишию, Испанларни чемпион булишини "СУБЕКТИВ" ёндашув дея аник топганди, камига фолбинлик билан эмас термаларнинг холати, мураббийларнинг салохиятию барчасини инобатга олиб, тахлил килиб аник тиник фикр билдирганди. Афсуски уням тугрилиги учун СПОРТДАН хайдашган катта эхтимол билан. Сайтларингизда индинги уйин учун мутахасислар фикрини жойлаштириб боринг, масалан Абрамов, Косимов, Абдураимов, Даврон Файзиев (у хам чурткесар) ларни. Эронлик журналистлар фикрини хам таржима килиб жойлаштиринг. Эшитишимизга караганда ЖЧга чикканини нишонлашга катта тайёргарлик курилмокда. Газеталари эса чика олмай колишимиз имкони 1% гахам етмайди деб ёзаётган экан. Мухлислар талаби хам шу.
   
10 июн 17:41:41
fanat Barsa
Ming afsuslar bo‘lsin kim Babayan haliyam o‘rnida o‘yindan ijobiy natija kutish qiyin bo‘lsa-da shu xalq uchun ishonishga majburmiz
   
10 июн 13:28:26
Ангрен
УФФ нинг килаётган иши шунчаки ахмоклик. Порталга ёзиб хам хеч нарсага эришилмади. Уфф дагиларнинг биргина максади давлат маблагини талон тарож килиш, бошка муаммолари юк уларнинг.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг