29 мар 20:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эртага ўзбек бокси мухлисларини қизиқарли совға кутиб турибди
Эртага, 30 март куни пойтахтимизда катта бокс байрами ташкил этилади.
Соат 12:00 да Тошкент шаҳридаги "EcoPark"да бокс бўйича FLASHMOB (очиқ машғулотлар фестивали) бошланади. Унда сиз юртимиз чарм қўлқоп усталари маҳоратидан баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади.
Тадбирда Олимпия ўйинлари чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, Шаҳобиддин Зоиров, совриндор Бектемир Мелиқўзиев иштирок этади. Тадбирнинг фахрий меҳмони "Тошкент йўлбарси" - афсонавий Руфат Рисқиев бўлади. Сиз тадбир давомида боксчилар билан мулоқот қилиб, улардан дастхат олишингиз, шунингдек бирга суратга тушишингиз мумкин бўлади.
Демак, барчани эртага, 30 март куни соат 12:00 да Тошкентдаги "EcoPark"га таклиф этамиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар