UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

11 июл 02:50
Янгиликлар

Футбол

Евро-2016. Португалия илк бор Европа чемпиони!

Франция яшил майдонларида бир ой давом этган Европа чемпионати ўз якунига етди. Евро-2016нинг финал учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Гуруҳ босқичидан бир амаллаб плей-оффга йўлланма олган Португалия терма жамоаси якунда Европа чемпионлигига эришди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Криштиану Роналду сардорлигидаги жамоа мусобақа мезбонларини мағлуб этишди.

Ўйиннинг асосий вақтида хисоб очилмади. Боз устига биринчи бўлимнинг ўзида Роналду жароҳат  олиб майдонни тарк этди. Айнан ўша паллаларда кўпчилик энди Франция ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонади, деб ўйлай бошлади.


Лекин португалияликлар бунга осонликча рози бўлишмади. Қўшимча бўлимлар ўтиб бораётган бир паллада, аниқроғи 109-дақиқада Эдер жамоасига Европа чемпионлигини тақдим этган голга муаллифлик қилди. Португалия ўз тарихида илк бор Европа чемпионига айланди.  

Евро-2016. Финал

ПОРТУГАЛИЯ – ФРАНЦИЯ 1:0

10 июль. Сен-Дени. “Стад-де-Франс” стадиони.

Гол: Эдер 109

Португалия: Руй Патрисиу, Пепе, Жозе Фонте, Рафаэль Геррейру, Криштиану Роналду (Рикардо Куарежма 23), Жоау Мариу, Виллиам Карвалью, Ренату Саншеш (Эдер 79), Нани, Седрик Соареш, Адриен Сильва (Жоау Моутинью 66).

Франция: Уго Льорис, Патрис Эвра, Антуан Гризманн, Димитри Пайе (Кингсли Коман 58), Оливье Жиру (Андре-Пьер Жиньяк 78), Блез Матюиди, Поль Погба, Мусса Сиссоко (Антони Марсьял 111), Бакари Санья, Лоран Косьельни, Самуэль Умтити.

Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Англия).

Огоҳлантиришлар: С.Соареш 34, Ж.Мариу 62, В.Карвалью 98, Р.Патрисиу 123 – С.Юмтити 80, Б.Матюиди 97, Л.Косьельни 107, П.Погба 115

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг