UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

04 июл 18:05
Янгиликлар

Футбол

Евро-2016. Ярим финал ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар маълум

УЕФА Францияда тобора якунига яқинлашаётган Европа чемпионатининг ярим финал ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, Португалия – Уэльс терма жамоалари ўртасидаги биринчи ярим финал учрашувини бошқариш швециялик Юнас Эрикксонга ишониб топширилди. Бу ўйин 6 июль куни Лион шаҳрида бўлиб ўтади. Эрикксон учун бу Евро-2016 доирасидаги учинчи ўйин бўлади. Бунга қадар у Туркия – Хорватия (0:1) ва Уэльс – Россия (3:0) учрашувларини бошқарганди.


Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал баҳсида эса италиялик рефери Никола Риццоли ҳакамлик қилади. Бу учрашув 7 июль куни Марсель шаҳрида ўтказилади. Риццоли бунгача Англия – Россия (1:1), Португалия – Австрия (0:0) ҳамда Франция – Ирландия (2:1) ўйинларида бош ҳакам вазифасини бажарди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 июл 13:27:14
yahyo
Ҳакамлар қовун тушуриб қўймайди деб умид қиламан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг