UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0

24 июн 12:35
Янгиликлар

Теннис

Фарғона “Фьючерс”. Абдураимова бош мукофот соҳибаси!

Ҳозиргина Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис кортларида ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилган мусобақанинг яккалик баҳсларидаги бош соврин ҳамюртимиз Нигина Абдураимовага насиб этди. Нигина осонлик билан чемпионликни қўлга киритди. 

Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси турнирда учинчи рақам остида таснифланган эди. У финалда россиялик Анастасия Фроловага қарши кортга чиқди. Биринчи сет 6:3 ҳисобида Нигинанинг фойдасига ҳал бўлди. 

Иккинчи сетнинг иккинчи геймидан сўнг Настя курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтга келиб Абдураимова 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди.

Шу тариқа, Нигина Абдураимова Фарғона “Фьючерс” турнири ғолибасига айланди. Эртага эълон қилинадиган янгиланган рейтингда теннисчимиз ўз ўрнини яхшилаб олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг