25 июн 11:53
Янгиликлар
Теннис

Фарғона “Фьючерс”. Сабина Шарипова бош мукофот соҳибаси!
Фарғона шаҳрида соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир якунланди.
Ҳозиргина якунига етган финал учрашувида ҳамюртимиз Сабина Шарипова россиялик Елена Рибакинани мағлубиятга учратиб, бош мукофот соҳибасига айланди.
Бир соату 37 дақиқа давом этган финал баҳсида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси рақибасини 6:4, 7:6(5) ҳисобида таслим этди. 18 ёшли Елена дунё рейтингида 539, 22 ёшли Сабина эса 156-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар