UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

21 июн 08:20
Янгиликлар

Теннис

Фарғона “Фьючерс”. Уч теннисчимизда кутилган мағлубият

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” кортларида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг асосий тўрида 11 нафар ўзбекистонлик теннисчининг иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Улардан уч нафари илк кунги баҳсларда мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашди.  

Жумладан, Гулчеҳра Муҳаммадсиддиқова россиялик машҳур теннисчи, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирлар ғолибаси Вера Звонаревага 0:6, 0:6 ҳисобида ютқазди.


Милена Амедиева турнирнинг олтинчи ракеткаси, қозоғистонлики Камила Керимбаевага 0:6, 1:6, Лайло Баҳодирова эса қирғизистонлик Ксения Палкинага 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Фарғона турнирида ҳам биринчи рақам остида ҳаракат қилади. Бугун у илк даврада яна бир ҳамюртимиз Шаҳноза Хотамовага қарши кортга чиқади. Учинчи ракетка сифатида қайд этилган Нигина Абдураимова Ясмина Каримжонова билан тўқнаш келади.

Теннисчиларимизнинг 1-даврадаги рақибалари:

Сабина Шарипова (Ўзбекистон, 1) - Шаҳноза Хотамова (Ўзбекистон)

Нигина Абдураимова (Ўзбекистон, 3) - Ясмина Каримжонова (Ўзбекистон)

Камола Умарова (Ўзбекистон) - Александра Гринчишина (Қозоғистон)

Арина Фолц (Ўзбекистон) - Наташа Палха (Ҳиндистон)

Сарвиноз Сайидхўжаева (Ўзбекистон) - Варвара Кузнецова (Россия)

Полина Меренкова (Ўзбекистон) - Ксения Ликина (Россия, 2)


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг