UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35ЖЧдаги гуруҳдошимизнинг ўртоқлик учрашуви бекор қилинди 0 08:57"Ўзбек ботирлари" Гран-присининг эркин кураш бўйича беллашувларида ғолиблар аниқланди 0 08:03Оливейранинг кейинги рақиби эски таниш — Царукян бўлиши мумкин 0 19:02Эдди Хирн Биволнинг эҳтимолий рақибларини айтди 0 18:17"Ўзбекистон осонликча таслим бўлмайдиган жамоа экан" - Канада бош мураббийи 0 17:27Энтони Жошуа яна рингга қайтиши ҳақида гапирди 0 16:39"Ролан Гаррос Juniors". Белозерцев иккинчи даврада тўхтатилди 0 16:00"Бир ўлимдан қайтган" Бен Аскрен Билол Муҳаммад билан жанг қилади 0 14:51Ўзбекистоннинг якуний таркиби маълум. Ким нечанчи рақамда ўйнайди? 0 13:43Расман: Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги анонс қилинди 0 13:19Турки ал аш Шайх инглиз футбол клубига сармоя киритиш вариантини кўриб чиқмоқда 0 12:30Водилда катта кураш байрами 0 12:09Sofascore. Футболчиларимиз Канадага қарши учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:40Расман! Руслан Абдуллаевнинг проф боксдаги кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши айтилди 0 11:02Ислам Махачев Ўзбекистонга ташрифи бўйича пост жойлади (ФОТО) 0

01 июн 14:44
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди + ФОТО

29-31 май кунлари Фарғона олимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафарга яқин полвон иштирок этди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 та вазн тоифасида, аёллар эса эркин йўналишда 5 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Муросасиз ўтган беллашувлар якунида қўйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, фахрли биринчи ўринларни қўлга киритишди.

Эркаклар (Классик йўналиш)

57 кг. – Ҳусанбой Носиров (Андижон)

62 кг. – Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган)

68 кг. – Ойбек Султонов (Андижон)

75 кг.  – Нусрат Султонбоев (Андижон)

82 кг.  – Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

90 кг. – Жасурбек Исроилов (Андижон)

100 кг. – Нодир Аҳаджонов (Тошкент в.)

+100 кг. – Муҳаммаджон Искандаров (Андижон)

Аёллар (эркин йўналиш)

52 кг. – Мухлисахон Сотволдиева (Фарғона)

58 кг. – Манзураой Мўйдинова (Фарғона)

66 кг. – Мафтуна Махмудова (Андижон)

76 кг. – Зиёдахон Эргашева (Фарғона)

+76 кг. – Сахобат Шералиева (Фарғона)

Эркаклар (эркин йўналиш)

57 кг. – Нодирбек Абдумаликов (Фарғона)

62 кг. – Достон Обиджонов (Наманган)

68 кг. – Муроджон Ҳамидов (Наманган)

75 кг. – Оғабек Аматбоев (Хоразм)

82 кг. – Элдор Неъматов (Тошкент в.)

90 кг. – Шоҳжахон Ортиқов (Тошкент в.)

100 кг. – Обидали Мавлонов (Фарғона)

+100 кг. – Исломжон Қўлдошев (Фарғона)

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг