UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0

16 сен 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров: “Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқ”

Бир неча кун олдин бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг ижтимоий тармоқларда қизлар билан тушган суратлари тарқалган эди.

Бу эса кенг омма орасида яхшигина шов-шув ва гап-сўзга сабабчи бўлганди. Боксчимиз ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида бу ҳолатга муносабатини билдирди.  

“Ассалому алайкум, азизлар! Барчангизга қўллаб-қувватлаб, кўрсатган эътиборингиз учун катта раҳмат. Куни-кеча мухлислар билан тушган суратимизни ўз билганича талқин қилган инсонларга қарата айтмоқчиман. Аллоҳга беҳисоб шукрки, икки шириндан-шакар фарзандим ва севиб уйланган аёлим бор. Улар мен учун жуда азиз.

Сиз бундай гапларни айтишдан олдин, ўзганинг шахсий ҳаётининг шу жиҳатларини мулоҳаза қилиб кўришингизни илтимос қилардим. Аллоҳга шукр, давлатимиз, халқимиз қўллаб-қуватлаб тургани учун чемпион бўлдик.

Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқки, суратга тушишни сўраган кишиларга рад жавоби бермадик. Суратга тушишни истаган инсонларнинг барчасига, акамиз, укамиз, опамиз ва синглимиз каби қараймиз. Албатта, сиз қилаётган гумонлар, сизнинг бошингизга келаётган хаёллар ҳаётдан йироқ”, - дея фикр қолдирган Олимпиада чемпиони Ғоибназаров.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
16 сен 12:23:28
Фэрганец
agar yoq tushmiman deganda o'zidan ketib qolibdi yulduzlik kasalaiga uchrabdi deb fikrlashardi )) to'g'ri
   
16 сен 14:42:58
Aslanbek
Олимпийский чемпион булганидан кейин мухлис ва мухлисалари булади буни айб жойи йук.
   
16 сен 14:41:24
Aslanbek
Фазлиддин всего лишь фотографировался с поклонницами, а что здесь плохого?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг