UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0

22 апр 14:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров: “Дуода бўлаётганларнинг ишончини оқлайман”

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг профессионал боксдаги илк жангини ўтказади.

Дунёга машҳур “Top Rank” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган боксчимиз америкалик Виктор Васкесга қарши рингга кўтарилади. Жанг АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида бўлиб ўтади.

“Жангга бир неча ой қизғин тарзда тайёргарлик кўрдик. Мураббийим Аброр Турсунпўлатов билан бирга машғулотларни кучайтирилган режимда олиб бордик.


Рақиб ҳақида унчалик кўп маълумотга эга эмасмиз. Интернетда бир-иккита жанглари бор экан. Шу орқали рақибни ўрганиб, жангга ҳозирлик кўрдик. Профессионал боксдаги илк жангим осон бўлмаслиги аниқ.

Лекин мен халқимизни ўзимнинг ғалабам билан хушнуд этишни мақсад қилганман. Мени дуо қилиб турган барчанинг ишончини оқлаш истагидаман”, - деди Фазлиддин сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида. 


Жанг айнан мана шу аренада бўлиб ўтади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
22 апр 14:11:18
Мансур Мусаев
Фазлиддин Ғойибназаровга ишонамиз. У албатта, профиссионал боксда муайян ютуқларга эришади. Фазлиддин бўш келма, биз сен билан!
+1   
22 апр 14:10:21
Абдуазиз
Олға Фазлиддин бутун Ўзбекистон сен билан.
Бекободни кучини кўрсатиб қўй
   
22 апр 16:15:26
Ангрен
Фазлиддин Ломоченко кутяпти сени!
   
22 апр 15:58:00
Adilbek
"OMAD va yana OMAD" biz sizga ishonamiz, butun yurting ortingda olga...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг