12 дек 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фазлиддин Ғоибназаров Ломаченкодан реванш олмоқчи
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров вақти келиб, украиналик Василий Ломаченкога қарши яна жанг қилишини айтиб ўтди.
Фазлиддин айни пайтда WBO йўналиши чемпиони ҳисобланган Василий Ломаченкога қарши жанг яқин икки йилда бўлиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у "Спорт ТВ"га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Айни пайтда у Тошкентда ва январь ойида яна АҚШга учиб кетади.
Унинг 9 декабрга белгиланган жанги эски жароҳат сабаб қолдирилди. Аслида, боксчи шу ҳолатида ҳам жангга чиқишга тайёр эди. Аммо, унинг промоутерлари таваккал қилмасликни маслаҳат берганлар. Катта эҳтимол билан унинг навбатдаги жанги баҳорда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров 2011 йил Бокуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Василий Ломаченкога қарши тўқнаш келган ва 10:18 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар