16 янв 16:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жанг олдидан фикрларини билдирди
Рио Олимпидаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни (Тошкентда 19 январь эрталаб) доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади.
Боксчимиз мазкур жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жангга тайёргарлик якунланди. Машғулотлар юқори савияда ташкил этилди. Рақибим кутилмаган вазиятларни тақдим этади деб ўйламайман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жароҳатим йўқ. Эртага вазн ўлчаш маросими, бир кун ўтиб эса жанг. Ўз ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман", - деди Фазлиддин.
Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар
Saytimiz 24 soat davomida klubning turli xil yangiliklari, qiziqarli faktlar, malumotlar, statistika va videolavhalarni etiboringizga birinchilardan bo'lib yetkazib boradi. Marhamat, fan klubimizga tashrif buyuring http://liverpul.net