UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

23 янв 15:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаров “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Таниқли спортчимизга мазкур мукофотни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев топширди.

Вазир Дилмурод Набиев Фазлиддин Ғоибназаровга юртимиз довруғини дунёга танитиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, спортчимизнинг ютуқлари ёшларимиз орасида боксга, умуман спортга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади ҳамда вазирлик бундан кейин ҳам боксчимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Эндиликда профессионал бокс билан жиддий шуғуллана бошлаган Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг дастлабки бир неча жангини муваффақиятли ўтказиб, кўзланган мақсад сари – жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун дадил қадам ташламоқда. Шунинг баробарида у юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишларда ҳам жуда фаол.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров 19 январь куни Нью-Йоркда доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказиб, рақибини учинчи раунддаёқ таслим этиб, ғалаба қозонди. У ҳозиргача профессионал боксда ўтказган барча еттита жангида ғалаба қозонган, тўрт марта рақибларини нокаутга учратган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг