UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Хабиб ва Чимаевга қаранг". Жейк Пол UFC раҳбарини танқид қилди 0 12:12UFC юлдузи Mangu 2 турнирида меҳмон бўлади 0 11:39Дмитрий Бивол фаолиятидаги энг қийин рақиб кимлигини айтди 0 11:17Самвел Бабаян Остон Ўруновнинг "Андижон"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 10:58Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида дастлабки медалларни қўлга киритишди, бугун ҳам медалли жанглар бор 0 10:30Тарихда илк бор ўтказиладиган "Стероидли Олимпиада ўйинлари" — блогер нигоҳида 0 10:047 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида жанг қилади (жуфтликлар) 0 09:40Чемпионлар Лигаси. “Бавария” ва "Арсенал" сафарда ғалабага эришди 0 09:14Саят Илясовни Туркиядаги халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчи тўхтатиб қолди 0 08:39Сергей Фомин Хитойдаги "Челленжер" турнирини ғалаба билан бошлади 0 08:16Осиё чемпионати: финалчилар сони қайси терма жамоада кўпроқ? 0 07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0

27 сен 16:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровнинг чемпионлик жангига бир қадам қолди

Хабарингиз бор, 9 декабрь куни боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги ўзининг тўртинчи жангини ўтказади.

Биз Рио Олимпиадаси чемпиони билан боғлиқ янгиликларни билиш мақсадида АҚШда, шогирдининг ёнида бўлиб турган мураббийи Аброр Турсунпўлатов билан боғландик.  

"9 декабрь кунги жангда ғалаба қозонсак, чемпионлик жангига бир қадам қолади. Ушбу жанг 8 раундлик жанг мақомида бўлади. Айни пайтда унинг рейтингдаги ўрни кўтарилиб боряпти. Яна 2-3та жангдан сўнг чемпионлик жанги ташкил қилиниши мумкин. Чемпионлик камари учун жанг камида 10 раунд бўлади. Агар декабрдаги жангни ютсак, кучли юзталикка кириб оламиз. Кейин эса яна битта жанг ўтказилади ва бу билан чемпионлик учун даъвогарлик қилишимиз мумкин.

Аслида 9 декабрь кунги рақибимизни рейтингда тезроқ кўтарилиш учун алмаштирдик. Промоутерларнинг рақибни алмаштириш ҳақидаги таклифига ҳеч иккиланишсиз рози бўлдик. Унинг навбатдаги рақиби россиялик боксчи Калифорнияда машғулотларини ўтказади. Ўз вақтида ҳозир мутлоқ жаҳон чемпиони бўлиб турган америкалик Теренс Кроуфорд билан чемпионлик жангида ҳам иштирок этган", - деди Аброр Турсунпўлатов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг