UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

22 июл 15:48
Янгиликлар

Теннис

FedCup. Қизларимиз Гонконгга ютқазишди

Қиз теннисчилар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган Федерация кубогида теннисчиларимиз Гонконг терма жамоасига қарши ўйин ўтказишди.

Ирода Тўлаганова сардорлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун гонконглик рақибларига қарши тўқнаш келишди.

Илк ўйинда Оқгул Омонмуродова Чон Вонгни 6:2, 6:4 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, жамоамизни олдинга олиб чиққанди. Иккинчи ўйинда эса мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси ҳисобланадиган Сабина Шарипова Чжан Линга 4:6, 1:6 ҳисобларида ютқазди.

Жуфтлик баҳсларида эса Абдураимова/Омонмуродова тандеми Чонг/Ип каби теннисчиларга қарши кортга чиқишди. 2 соат 14 дақиқа давом этган ўйинда вакилларимиз 7:6, 3:6, 3:6 ҳисобларида мағлубиятга учрадилар.

Шу тариқа Ўзбекистон - Гонконг қарама-қаршилигида вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг