UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

22 фев 16:39
Янгиликлар

Футбол

FIFA "Челси"га тақиқ қўйди

Теглар :  ЧелсиФутбол
ФИФА «Челси»ни балоғатга етмаган футболчилар трансферларини амалга оширишда қоидаларни бузган деб топди.

Футболчиларни рўйхатдан ўтказишда регламент бузилган 29та ҳолат топилди. Шу сабаб билан ФИФА «Челси»га яқин 2та трансфер ойнаси вақтида янги футболчи рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.

Шу тариқа «Челси» 2019 йил ёзи ва 2020 йил қишида янги футболчи сотиб ололмайди. Клуб бундан ташқари 600 минг Швейцария франки миқдорида жарима тўлайди.

ФИФА қарори ҳозирча кучга кирмаган. «Челси» ФИФА апелляцион қўмитасига арз қилиши мумкин, бу ҳам иш бермаса Спорт арбитраж судига мурожаат қилиниши мумкин.

Бу тақиқ ижарага олинган ва сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган футболчилар учун таъсир қиладими (масалан, Гонсало Игуаин) ёки йўқми ҳозирча номаълум. Ушбу тақиқ сотилаётган футболчиларга таъсир қилмайди.

Олдинроқ шундай тақиқ «Атлетико» ва «Барселона» клубларига қўйилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг