UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0

17 фев 07:35
Янгиликлар

Футбол

ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги “Ором” 38-умумтаълим мактабида ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг юксак маънавиятли, баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани алоҳида таъкидланди.

Р.Эрматов 2003 йилдан буён ФИФА таснифидаги футбол бўйича деярли барча нуфузли турнирларда ҳакамлик қилмоқда. Ўзбек ўғлони беш маротаба “Осиёнинг энг яхши ҳаками”, деб тан олинди.

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси уни 2011 йилда “Жаҳоннинг энг яхши ҳаками” сифатида эълон қилди. 2015 йили футбол оламининг нуфузли мукофотларидан бири – “Globe Soccer Awards” совринини қўлга киритди.


Равшан Эрматов 2010 йили Жанубий Африка Республикаси ва 2014 йили Бразилияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатларида иштирок этди. Жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп – 9 учрашув бошқариб, дунё рекордини ўрнатди.

Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонларига мувофиқ 2010 йили “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва 2015 йил “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

– Халқаро майдонларда Ватанимизни шарафлаш, унинг обрўси юксалишига ҳисса қўшиш – энг олий бахт, – дейди Равшан Эрматов. – Нуфузли мусобақаларда ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни исботлашдек эзгу мақсадимга етишганимдан хурсандман.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг