UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Боксчиларимиз Туркиядаги нуфузли турнирда биринчи бўлишди 0 10:53"Манчестер Сити" ва "Барселона" ўзаро футболчи алмашиши мумкин 0 10:32Бугун юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди (Жуфтликлар) 0 10:11"Номзодлар турнири". Синдаров тарихий натижа билан биринчи даврани якунлади 0 09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0

25 дек 17:20
Янгиликлар

Футбол

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда

ФИФА расмий сайтида мамлакатлар аёллар терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойда эълон қилинган рейтингдаги ўрнида қолган. Ўзбекистон ҳисобида ҳозир 1540 очко бўлиб, жамоа 42-поғонани банд этган.

Жаҳон рейтингида ҳамон АҚШ аёллар терма жамоаси етакчи. Иккинчи ўринни Германия эгаллаб турган бўлса, Франция кучли учликни якунлаб берган.

Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон 9-ўринда. Бу борада пешқадам жаҳон рейтингининг 6-ўринини банд қилган Австралия бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Япония ва КХДР терма жамоалари жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3-12 апрель кунлари оралиғида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Ушбу саралаш учун қуръа ташлаш маросими эса 2017 йилнинг 21 январь куни Иордания пойтахти – Амман шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг