24 июн 13:18
Янгиликлар
Футбол
ФИФА Шакири ва Жаканинг голни нишонлаши юзасидан иш ошди
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Швейцария терма жамоаси футболчилари Гранит Жака ва Жердан Шакирининг хатти-ҳаракати юзасидан иш ошди.
Гап бу икки футболчининг Сербияга қарши ўтказилган ўйин (2:1)да киритилган гол ва уни нишонлаш ҳақида кетмоқда. Жака ва Шакири голни нишонлаш чоғида бургутни тасвирлашга уринишган.
Бу эса Албания мамлакатининг мустақиллик рамзи бўлиб, давлат байроғида бургут акс этган. Вазиятга бундай сиёсий тус берилиши трибунада ўтирган мухлислар ўртасида норозиликларни келтириб чиқарган.
Ҳавола :
Фикрлар