UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0

09 дек 12:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Финалда Зоировга ютқазган Алоян Рио-2016 кумуш медалидан маҳрум қилинади

Бокс бўйича Россия терма жамоаси аъзоси Миша Алоян Рио-2016 Олимпиадасида қўлга киритган кумуш медалидан маҳрум қилинади.

Сентябрь ойида Fancy Bears хакерлик гуруҳи Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) базасини бузиб кириб, Олимпиадада допинг ҳолати аниқланган спортчилар рўйхатини қўлга киритганди. Ушбу қора рўйхатда Алоян ҳам бор эди.

Миша 21 август, яъни мусобақанинг сўнгги куни допинг-тест топширганди. Унинг қон таркибида тақиқланган модда борлиги аниқланганди. Халқаро антидопинг ташкилоти россиялик боксчидан кумуш медал олиб қўйилишини тасдиқлади.


Боксчининг мураббийи эса Миша шамоллаб қолгани учун бу препаратни қабул қилганини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миша Алоян Рио Олимпиадасининг финал жангида ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоировга имкониятни бой бериб қўйган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг