UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

20 апр 08:28
Янгиликлар

Футбол

Флорентино Перес катта баёнот берди: "Биз футболни қутқариб қолишни хоҳлаймиз, "Реал" 400 млн евро йўқотди. Биз 2024 йилгача "ўлик" бўламиз"

"Реал" президенти ва Европа Суперлигаси раиси Флорентино Перес Мадрид клубининг янги лойиҳа иштирокчиси бўлиш қарори ҳақида гапирди.

Турнирдан келадиган пулдан бошқа даромад бўлмаганда катта ўйинларни кўпайтириш истаги пайдо бўлади ва Суперлига пандемия туфайли етказилган йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради. Кўпроқ йирик ўйинларда ўйнаш орқали кўпроқ пул ишлаш имкониятини топишимиз керак.

Ҳеч қандай фитна уюштирилмади, Италия, Англия ва Испаниянинг йирик клублари ҳозирги ноқулай вазиятда бирор нарса қилишлари керак. Биргина "Реал"нинг ўзи бу мавсумда 400 миллион евро йўқотди.

Бизнинг ҳаётимиз ривожланиб бориши билан футбол ҳам ривожланиши керак. У ҳаётнинг мавжуд ҳақиқатларига мослашиши зарур. Мен бу ерда кўп гапирмайман, аммо футболга бўлган қизиқиш пасайа бошлади. Аудитория камаймоқда, аудиовизуал ҳуқуқларнинг ҳам нархи пасаймоқда.

Футбол - ягона глобал спорт тури. Телевидение ўзгариши керак. 16дан 24 ёшгача бўлган инсонлар нега ортиқ футболга қизиқиш билдирмаётганини таҳлил қилиш керак. Кўп бўлмаган миқдордаги ўйинларгина бошқа платформаларга қизиқиш туфайли эътиборни тортмоқда. Бирор нарсани ўзгартириш керак.

Худди шу нарса ўтган асрнинг 50-йилларида содир бўлган. УЕФА ва ФИФА Сантьяго Бернабеу ва Европа чемпионлар Кубогига қарши бўлишган. Ўша пайт у эътиборни тортдими? Кучли жамоалар ўйнашига беринг. Биз буни футбол манфаати учун қиламиз.

Кўраётганларнинг барчаси тўлайди. Айнан шу пул олиб келади. Пул ҳамма учун, агар юқоридагилар пул ишласа, пул ҳаммага кетади, чунки биз футболчилар харид қиламиз ва бир-биримизга ёрдам берамиз.

"Севилья" ҳам Суперлигада ўйнаши мумкин. Беш жамоа спорт принциплари асосида чиқади. Бу очиқ турнир, ёпиқ эмас. Биз спорт принципларига ишонамиз ва жамоалар турнирга кириш учун кураш олиб боришади.

УЕФА ҳам бизни қўллаб-қувватлаши шарт. Агар биз кўпроқ ишласак, бу фақат футбол манфаати учун бўлади. Биз имкон қадар тезроқ бошлашни хоҳлаймиз. ФИФА ва УЕФА билан барчасини муҳокама қилишни режалаштирганмиз.

УЕФА Чемпионлар Лигасининг янги формати борасида ишлади, мен эса барча ҳурмат билан айтаманки, уни тушунмаганман. Биз футболни сақлаб қолмоқчимиз, футболни сақлаб қолиш эса - барчани қутқариш демакдир. Ҳеч ким 200 миллион еврони йўқотмаслик учун келаси 20 йил тинч ўтсин.

Биз ишламаётган моделни ўзгартирмоқчимиз. Ҳеч ким янги моделни тушунмаяптии, 2024 йилгача биз "ўламиз". Клублар миллионлаб евро йўқотишади", - дейди Перес.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг