UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

19 апр 09:12
Янгиликлар

Футбол

ФОТО Ҳоким ваъдасини бажариб, автомобил совға қилди ва Андижон полкасига рақсга тушди

Кеча Ўзбекистон Суперлигасида 5-тур учрашувларига старт берилди.

Водийда "Андижон" жамоаси Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди. Ушбу учрашув жорий мавсум "Соғлом Авлод" стадионидаги илк баҳс бўлди ва очилиш ўйини вилоят учун ўзгача байрамга айланди. Кеча вилоят ҳокими Андижонда тушдан кейин ҳаммага дам эълон қилган эди. 

Бундан ташқари, ҳоким кечаги ўйиндан бир кун олдин футболчилар билан учрашган ва уларга "Насаф"га қарши ўйин учун пул мукофотлари, бундан ташқари жамоа ғалаба қозонган тақдирда ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродовга "Ласетти" (Gentra) автомобили совға қилишини ваъда берган эди. 

"Насаф" устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилганидан кейин стадионнинг ўзида шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи футболчиларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофоти тарқатиб чиқди.

Ўйин тугаши арафасида олдиндан олиб келиб қўйилган "Ласетти" (Gentra) автомобили "Соғлом Авлод" стадионига кириб келди.


Автомобилни ваъда қилинганидек Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи Фарҳод Бекмуродовга совға қилди.

Ўйинчилар тақдирлаб бўлинганидан сўнг "Андижон" аъзолари ҳоким билан бирга мухлислар олдига бориб ғалабани нишонлашди. "Исландча хук" нишонлашда ҳокимнинг ўзи ҳам иштирок этди.


Андижон халқи мавсумдаги биринчи ғалаба билан муборакбод этилди.


Кейин эса Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи ҳам футболчилар билан бирга "Андижон полкаси"га рақсга тушди.


Бир сўз билан айтганда, кечаги кун Андижон халқи учун чинакам байрамга айланиб кетди. Стадиондаги мухит эса максимал даражада аъло бўлди.

Толибжон Қосимов, Андижондан махсус

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
19 апр 14:17:12
holis1956
галаба к, уллиг бу'лсин ах, ли андижон!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг