UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Самвел Бабаян Остон Ўруновнинг "Андижон"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 10:58Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида дастлабки медалларни қўлга киритишди, бугун ҳам медалли жанглар бор 0 10:30Тарихда илк бор ўтказиладиган "Стероидли Олимпиада ўйинлари" — блогер нигоҳида 0 10:047 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида жанг қилади (жуфтликлар) 0 09:40Чемпионлар Лигаси. “Бавария” ва "Арсенал" сафарда ғалабага эришди 0 09:14Саят Илясовни Туркиядаги халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчи тўхтатиб қолди 0 08:39Сергей Фомин Хитойдаги "Челленжер" турнирини ғалаба билан бошлади 0 08:16Осиё чемпионати: финалчилар сони қайси терма жамоада кўпроқ? 0 07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0

16 сен 13:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО. Нажмиддинов vs Постол: Боксчилар тарозига чиқишди ва уларнинг фикрлари

Хабар берганимиздек, бугун Украина пойтахти Киев шаҳридаги Akka International аренасида профессионал бокси кечаси ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги ҳамюртимиз иштирокида бўлиб ўтади. Фаолиятида мағлубият нималигини билмай келаётган Жамшид Нажмиддинов ярим ўрта вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони украиналик Виктор Постолга қарши рингга кўтарилади.

Кеча боксчиларни тарозидан ўтказиш маросими бўлиб ўтди. Ҳар икки боксчи белгиланган вазн (63,5 кг) меъёрини бажаришди. Бугунги жанг 10 раунддан иборат бўлади. Ғолиб боксчи кейинчалик чемпионлик камарига даъвогарлик қилиши мумкин.


Виктор Постол: “Рақиб оддий боксчи эмас. У чапақай ва бу ҳолат менга ноқулайлик туғдиради. Шундай бўлсада, жангда ғалаба қозониб, аввалги мавқейимга қайтишга ҳаракат қиламан. Мен яна жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилганман”.

Жамшид Нажмиддинов: “Бу менга берилган ажойиб имконият. Агар жангда ғалаба қозонсам, дунё бокс оламида кўпчиликни ўзимга қарата оламан. Рақибим анча номдор. Жаҳон чемпиони бўлишга эришган. Шунга қарамай, Киевдан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламан”. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
16 сен 13:15:32
EAbdumalik
Жамшид дуппингдан!!! Маладес!!!
   
16 сен 22:12:50
Xushnudbek
Jamshid sendan bitta nakaut kutyapmiz! Yasha haqiqiy o'zbek!
   
16 сен 16:04:53
Murod 7707
Jamshid biz sen bn omad
   
16 сен 13:55:41
Aslanbek
Хақиқатдан ҳам Жамшид учун яхши имконият эшиклари очилади, нокаут билан чиройли ғалаба тилаб қоламиз.
   
16 сен 13:22:51
Ангрен
Жамшид, муддатидан олдинги галабани тилаб коламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг