UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

06 июн 12:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

ФОТО. Рио-2016 қаҳрамони бўлган боксчиларимиз футболчилар билан учрашишди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Тадбирда Рио Олимпиадаси қаҳрамонлари айнан олимпия ўйинлари ҳамда Тошкентда ўтган Осиё чемпионатидаги ҳаяжонли дақиқалар, мусобақаларга тайёргарлик жараёни, ғалаба ва мағлубиятни тўғри ҳис қилиш каби мавзулар бўйича сўзлаб беришди. 


Бокс бўйича терма жамоа мураббийларидан бири Раҳматжон Рўзиохунов ҳам сўзга чиқиб, боксчиларнинг ҳаммаси футбол мухлиси эканлигини алоҳида таъкидлади. Маросимда боксчилардан Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар иштирок этишди.


Сўзга чиққан Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов футболчиларга катта мусобақалардаги тажрибалари ҳақида гапириб, Ўзбекистон терма жамоасига Эрон билан бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда омад тиладилар. 


Футболчилар номидан сўзга чиққан терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам боксчиларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейинги мусобақаларда ғалабалар бардавом бўлишини тилади.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 июн 13:31:44
Maxmud
Футболчиларимизга хам жахон чемпионатида иштирок этиш насиб этсин.
   
07 июн 04:48:25
MuxlisUZB#
OLG'A Eronni yutamiz!!! lekin.... keyin Xitoyga yutqazamiz))))))) (hazil)
   
06 июн 19:52:10
Bahodir
Энди Футболчиларимиз хам Боксчилардан рухан мадад олиб, уйинни ютиб бошласалар,
канийди. Эронни ютсак яхши булар эди, ))))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг