18 авг 11:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
ФОТО. Тўртта чемпионлик камари учун жанг иштирокчилари матбуотда чиқиш қилишди
19 август куни АҚШда биринчи ярим ўрта вазн (63,5 кг) тоифаси чемпионлари ўртасидаги бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади.
Унда WBC ва WBO йўналишлари чемпиони америкалик Теренс Кроуфорд IBF ҳамда WBA Super чемпионлик камарлари соҳиби намибиялик Жулиус Индонгога қарши рингга кўтарилади.
Ғолиблик боксчи биринчи ярим ўрта вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпионига айланади. Ғолиб бокс тарихида 4 та чемпионлик камарини ўз қўлида бирлаштирган учинчи боксчига айланади. Шу кунгача Бернард Хопкинс ва Жермейн Тейлорга бу бахт насиб этганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар