UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

10 фев 16:20
Янгиликлар

Футбол

Футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сенегалга қарши ўйнайди

Ўзбекистон футбол терма жамоаси яна бир кучли рақибга қарши ўйин ўтказади.

Хабарингиз бўлса, МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашув чоғида Ўзбекистон терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда амалий ёрдам беришни сўраган эди. Жанни Инфантино бу борада Ўзбекистондан ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтиб, буни амалда исботламоқда.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади. Март ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 23 март куни Касабланка шаҳрида Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Ушбу келишув амалга ошишида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ёрдами катта бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да “Н” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишини эслатиб ўтиш даркор.

Миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг