UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Менежер Магомед Анкалаев учун энг қийин рақиб кимлигини айтди 0 18:39Жасур Алижонов Темиров - Алмабаев жанги ҳақида: "Бу мухлислар учун томошабоп жанг бўлади" 0 18:17Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум 0 18:15Боксчиларимиз Жаҳон кубогида финал жангларини ўтказишмоқда (LIVE) 0 17:53Бивол - Бетербиев жанги бўйича дастлабки келишувга эришилди 0 17:25Баҳодир Жалолов IBF рейтингида 12-ўринда қайд этилди 0 17:03Хамзат Чимаев: "Махачев — Топурия жанги мухлислар истаги" 0 16:39"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда 0 16:17"Биз Асу Алмабаев билан жангдан воз кечмоқчи эдик" - Рамазон Темировнинг мураббийи 0 15:55WBC рейтинги янгиланди: Баҳодир 7-поғонада. Қолганларнинг ўрни қандай? 0 15:32Илия Топурия яримўрта вазн тоифасига кўтарилиш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 15:10"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда 0 14:48Жервонта Дэвис – Ламонт Роуч реванши санаси маълум қилинди 0 14:20Жамал Хилл Анкалаевга қарши жанг қилмоқчи 0 13:58Жейк Пол ва Александр Усик 2026 йили ўзаро жанг қилиши мумкин 0

23 июн 15:37
Янгиликлар

Футбол

Футбол. Ўзбекистон Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинга қандай дастур асосида тайёрланади?

Теглар :  МТЖЎзбекистон
Бош мураббий Самвел Бабаян раҳбарлик қилган йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди.


Дастурга кўра, миллий терма жамоа аъзолари 17–23 июль кунлари хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида 2 та назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, йиғинда янги футболчиларни синовдан ўтказиш масаласи устувор вазифа сифатида кун тартибига киритилган.

Миллий терманинг кейинги йиғини августнинг охирги ўн кунлигида бошланади. Терма жамоа аъзолари 20 августдан эътиборан йиғинга киради. 24 ёки 25 августда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жануби-шарқий Осиё жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

31 август куни Вухан шаҳрида Хитой термасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига Ўзбекистон терма жамоаси 28 августда жўнаб кетишни режалаштираяпти. Делегация Хитой билан ўйинни тугатибоқ 1 сентябрь куни кечаси Тошкентга қайтиб келади ва 5 сентябрдаги Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг