UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0

05 фев 15:07
Янгиликлар

Футбол

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлашди

Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Навбатдаги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинни Япония терма жамоасига қарши ўтказди. Афсуски, ушбу баҳсда омад тажрибали ҳисобланган Япония терма жамоасига кулиб боқди. Ҳамюртларимизнинг иккита голига рақиблар тўртта гол билан жавоб бердилар. 

Ўзбекистон – Япония 2:4

Голлар: Ф.Абдумавлонов 3, А.Юнусов 26 - К.Мориока 21, Ш.Ҳоши 24, 35, Р.Нишитани 39

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.

Япония (биринчи бешлик): Япония (биринчи бешлик): 2.Хигор Пирес, 14.Риосуке Нишитани, 8.Такита Манабу, 7.Рафаэл Хенми, 9.Каору Мориока.

Захира: 1.Юши Секигучи, 5.Акира Минамото, 10.Нибуя Казуҳиро, 13.Томоаки Ватанабе, 11.Шота Ҳоши, 6.Томоки Йошикава, 3.Юки Мурота, 4.Коичи Саито, 12.Казуя Шимизу.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди. Энди вакилларимиз чорак финалда "А" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоага қарши ўйнайдилар. 

Ҳозирча, терма жамоамизнинг рақиби номаълум. У Хитой Тайпейи, Малайзия ёки Вьетнам терма жамоаларидан бири бўлади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг