07 июл 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фьюри яқин орада рингга қайтади
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Британия антидопинг агентлиги томонидан қўйилган таъқиқдан тезроқ ҳалос бўлишга умид қилмоқда.
Бу ҳақида унинг мураббийи ва амакиси Питер Фьюри айтиб ўтди.
"Тайсоннинг тезроқ қайтишига умид қиляпмиз. Ҳуқуқшуносларимиз бу иш бўйича шуғулланмоқдалар. Бизга руҳсат тегишини кутяпмиз. У ҳозир яхши ҳолатда. Заолда шуғулланмоқда ва вазнини камайтирмоқчи.
Унинг спортдаги ўрни бошқача. Яқин орада у қайтади", - дейди Фьюри.
Ҳавола :
Манба : Sky Sports
Фикрлар