14 мар 09:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фьюрининг рақиби колумбиялик боксчи бўлиши айтилди
Супероғир вазн тоифасида енгилмас собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг жанги июнь ойида ўтказилади.
Британиялик боксчи таниқли промоутер Боб Арум ҳамда ESPN телеканали билан ҳамкорликдаги илк жангини 8 июнь куни ўтказади, деб хабар бермоқда BoxingTalk. Нашр хабарига кўра, катта эҳтимол билан Фьюрининг рақиби Оскар Ривас (26-0, 18 КО) бўлади.
Мағлубият нималигини билмай келаётган колумбиялик боксчи 2008 йилги Олимпиада иштирокчиси ҳисобланади. Пекинда ўтган ўша олимпия ўйинларида у чорак финалга қадар етиб борган эди. Ривас шу йилнинг январь ойида америкалик Брайант Женнингсни нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар